Ўтган мавсумда «Милан» ўн бир йиллик танаффусдан сўнг А Серия чемпионлигини қўлга киритди, бу «Интер» билан кескин қарама-қаршиликда юз берди - Стефано Пиоли жамоаси рақибидан атиги икки очко олдинда эди ўшанда.
«Интер» учун катта муаммо 27 апрель куни «Болонья»дан учралган мағлубият бўлди - бу жамоани уч очкодан маҳрум қилди, чунки «Интер» ўша учрашувда ҳисобни очганди. Стефано Пиоли бундай совға ҳақидаги хабарни эслайди.
«Мен Мальдини ва Массара билан кечки овқатни бирга ўтказдим, ўша пайтда муҳокама қилишимиз керак бўлган ўз муаммоларимиз бор эди, ростини айтсам, ўйинни ҳам кўрмадик ва телефонларимизни ўчирдик.
Албатта, бу муҳим лаҳза эди, лекин биз 86 очкони совғалар орқали эмас, ўз кучимиз билан қўлга киритдик, шунинг учун чемпионликни қўлга киритдик», - деди Пиоли.