Бельгиялик машҳур футболчи Ража Наингголан Италия чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб турган "Наполи" ҳақида гапирди.
“Узоқ пауза қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида савол туғилади. Менимча, бу "Наполи"га таъсир қилиши мумкин, чунки улар тўғри мувозанатни топдилар. Улар уни яна топишлари мумкин, аммо хавф бор", деди Наингголан La Gazzetta dello Sport нашрига.
4 январ, чоршанба куни “Наполи” А Серия доирасида “Интер”га қарши сафар ўйинини ўтказади.