Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Андижон" лагеридан дараклар

Баҳо:
+ | -

Дукентда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаган "Андижон" жамоаси футболчилари бугун тиббий-кўрикдан ўтишди.

"Ҳар гал қишки тайёргарлик йиғини олдидан жамоаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши жуда муҳим омил ҳисобланади.

Шу мақсадда бугун “Андижон” жамоамиз аъзолари ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу жараённинг анча барвақт ташкил этилгани ҳам жуда ўринли бўлди. Масалан, кимнидир соғлигида бирор-бир муаммоси кўзга ташланса ёки шуғулланиши учун тўсқинлик қилиши мумкин бўлган қандайдир нуқсони кузатилса, шифокорлар тавсиясига кўра даволаниб олиш учун фурсат етарли бўлади.

Дукент шаҳарчасида жамоамиз жойлашган қароргоҳга пойтахтдан “UM medical center” спорт тиббиёт марказининг ихтисослашган бўлимидан бир гуруҳ шифокорлар келиб, футболчиларимизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Худойберганов Музаффар бошчилигидаги малакали шифокорлар ҳар бир ўйинчининг саломатлиги бўйича тиббий текширувларни замонавий аппаратуралар ёрдамида олиб бордилар.

Бунда, биринчи навбатда қон таҳлиллари, чуқурлаштирилган УЗИ аппарати ёрдами қорин бўшлиғи аъзолари, автомолог (кўз шифокори) назорати, стоматолог, ЛОР (қулоқ, томоқ) кўриги, юракни функционал аппарат ёрдамида текшириш ва кардиолог назоратида футболчилар ЭКГ аппаратидан ўтказилди.

Тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида футболчиларимизда жиддий муаммолар кўзга ташланмади. Демак, бундан хулоса қилишимиз мумкинки, қишки таътил маҳалида ҳар бир футболчи дам олиш чоғида ҳам ишига профессионалларча ёндашиб ўз организмини назорат қилиб боришган.

Шунингдек, жамоамизга яна қўшилган янги футболчилар бор. Фарҳод Бекмуродов ва Сардор Азимовдан ташқари сафимизга ярим ҳимоячи – Шохруҳ Маҳмудхожиев ҳамда ҳужумчи Иброҳим Ғанихонов ҳам етиб келган. Улар ҳам бугун тиббий кўрикдан ўтдилар.

Маълумот учун, Маҳмудхожиев 2022 йилги мавсумни Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасида бошлаб, “Динамо” клубида якунлаган бўлса, Ғанихонов “Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” таркибида тўп сурган" - дейилади "Андижон" клубининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Киритилди: 16:27, 04.01.2023.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик