Яқин вақт ичида "Эвертон"да мураббийлар алмашинуви рўй бериши мумкин. "Эвертон" ўз уйида "Брайтон"га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Франк Лэмпард ишдан бўшатилиш арафасида турибди.
Manchester Evening News хабарига кўра, Франк Лэмпард истеъфога чиқариладиган бўлса, "Эвертон" бош мураббийи этиб тайинланиш учун Уэйн Руни асосий номзод ҳисобланади. Айни дамда 37 ёшли англиялик мутахассис МЛСда "Ди Си Юнайтед"ни бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Уэйн Руни "Эвертон" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Руни "Эвертон"нинг асосий жамоасида 117 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва жамоадошларига 8 та голли узатма берган.