"Ювентус" ФИФА кунларидан сўнг А Сериянинг илк ўйинида ғалаба қозонди.
Туринликлар Италия чемпионатининг 16-турида “Кремонезе”ни мағлуб этди (1:0).
Массимилиано Аллегри шогирдлари чемпионатдаги ғалабали сериясини давом эттирди - "бьянконерилар" кетма-кет еттинчи учрашувда ғалаба қозонишди. Бу ўйинларнинг умумий ҳисоби 13:0.
“Ювентус” А сериядаги навбатдаги ўйинини 7 январь куни “Удинезе”га қарши ўтказади.