Кириш Регистрация

"Ан-Наср" қарзлари туфайли Роналдуни рўйхатдан ўтказа олмади

Баҳо:
+ | -

“Ан-Наср” яқин орада Криштиану Роналдуни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

Журналист Ромен Молинанинг ёзишича, Саудия Арабистони клуби ФИФА санкциялари туфайли португалиялик ҳужумчи ва бошқа янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмади. Бу чора-тадбирлар "Ан-Наср"нинг олдинги бир нечта трансферлардан қолган қарзлари билан боғлиқ ҳолда кўрилган.

Эндиликда клуб қарзни узди ва янги футболчиларни расман рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Олдинроқ “Ан-Наср” хорижлик футболчилар лимитидан ошиб кетгани учун Роналдуни қайдномага кирита олмагани хабар қилинганди.

Киритилди: 01:06, 06.01.2023.
Ўқилди: 4276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.