Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Лондон-2012. Светлана Радвизил 7-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Баландликка сакраш мусобақасининг саралаш баҳсида финал йўлланмаси учун курашда 2 нафар рақибини сенсацион тарзда ортда қолдирган Светлана Радзивилнинг бугунги иштироки ўта қизиқарли кечди. Финал босқичида 12 нафар спортчи иштирок этди.

189 см.
Ҳакамлар дастлаб мана шу баландликни ўрнатишди ва Радзивил битта уринишда ундан сакраб ўтиб кетди. Умуман олганда, ушбу баландликдан барча спортчилар ўтиб кетишди. Баъзи спортчилар бу баландликдан ўтиш учун 2 ва 3тадан уринишни амалга оширишди.

193 см.
Бу баландликда 2 нафар спортчи мусобақани тарк этди. Светлана эса фақат учинчи уринишдагина планкадан ошиб ўтди. Ушбу баландликни 6 нафар атлет бир уринишда забт этишди.

197 см.
Светлана Радзивил бу баландликдан ҳам дастлабки 2та уринишда ўта олмади. Учинчи уринишда эса Света планкадан ошиб ўтиб, ўзининг мавсумдаги рекордини Лондонда иккинчи марта янгилади (саралаш баҳсида 196 см.ни ошиб ўтиб, мавсумдаги рекордини янгилаганди). Бу баландликдан кейин медаллар учун курашни давом эттирадиган атлетлар сони 7та қолди.

200 см.
Светлана Радзивил Гуанжоуда бўлиб ўтган Осиё Ўйинларида 198 см. баландликни забт этиб, шахсий рекордини ўрнатганди. 2 метр эса унга баландлик қилди ва ҳамюртимиз учала уринишда ҳам 200 см.дан муваффақ ошиб ўта олмади. Умуман олганда, ушбу баландликни фақат 4 нафар атлет забт эта олди.

Шундай қилиб, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган Светлана Радзивил Лондон олимпиадасида 7-ўринни қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:07, 12.08.2012.
Ўқилди: 5097 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.