Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

А Серия 17-тур ўйинлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси расмий сайтида миллий чемпионатнинг 17-туридан ўрин олган барча ўйинлар 1990 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Жанлука Виалли хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланишини малум қилди.

Собиқ футболчи бугун, 6 январь куни ошқозон ости бези саратонидан вафот этди. Виалли 2017 йилдан бери касаллик билан курашиб келаётган эди. 2022 йил декабрь ойи охирида унинг аҳволи кескин ёмонлашди.

“Мен охиригача у яна бир мўъжиза кўрсатишига умид қилгандим. Унинг Италия футболи учун қилган ишлари ҳеч қачон унутилмайди. Жанлука ажойиб инсон эди ва у тўлдириб бўлмайдиган бўшлиқни қолдиради", - дея ташкилот президенти Габриэле Гравинанинг сўзларидан иқтибос келтиради Италия футбол федерацияси матбуот хизмати.

Виалли Италия терма жамоаси сафида 59 та ўйин ўтказиб, 1988 йилги Европа чемпионатида, 1990 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.

Киритилди: 16:39, 06.01.2023.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик