Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Лаос нега ҳеч кимга ёқмайди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Матеу Лаос ҳозирги вақтда энг баҳсларга сабаб бўлувчи футбол ҳакамларидан бири ҳисобланади. У кўпинча жуда зиддиятли қарорлар қабул қилишда, жуда кўп карточкалар кўрсатишда ва баъзи жамоаларни қўллаб-қувватлашда айбланади.

Tyc Sport нашрининг ишончли журналисти Гастон Эдулнинг сўзларига кўра, 45 ёшли Матеу Лаоснинг мавсум охирида ҳакамлик фаолиятини якунлашига юқоридаги ҳолатлар асосий сабаб қилиб кўрсатилган.

Охирги бир ойда у учта ўйинда ишлади ва улардан иккитаси шунчаки ғайриоддий бўлди: ЖЧда Нидерландия - Аргентина ва Ла Лигада "Барселона" - "Эспаньол".

Испания чемпионатидаги баҳсда Лаос икки футболчи - Жорди Альба ва Винисиус Костани майдондан четлатди. Шунингдек, бутун ўйин давомида у 15 та сариқ карточка кўрсатди, жумладан, "Барселона" бош мураббийи Хавини ҳам огоҳлантирди.

ЖЧ чорак финалидаги Нидерландиянинг Аргентинага қарши баҳси янада ғайриоддий кечди. Учрашув давомида Лаос 18 бор футболчиларни огоҳлантириб, турнир рекордини ўрнатди.

Лионель Месси ҳакамлардан шунчалик ғазабланганки, у ўйиндан кейин берган интервьюсида ўз ҳис-туйғуларини яшириб ўтирмади:

"Мен ҳакам ҳақида гапирмоқчи эмасман, чунки у сизни тўғри ўйнаганингиз учун жазолайди. Менимча, у ерда нима бўлганини ҳамма кўрди. ФИФА вазиятни қайта кўриб чиқиши керак, сиз бу даражадаги ўйинга бундай ҳакамни тайинлай олмайсиз”.

Қуйида Лаосдан энг кўп огоҳлантириш олган 10 та жамоа рўйхати билан танишинг:

 

Киритилди: 23:13, 06.01.2023.
Ўқилди: 1326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.