Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Никола Стошич: «Бухоро» Суперлигада ҳам жанг қилади»

Баҳо:
+ | -

Бу жамоани мухлислар доим Суперлигада кўришга одатланиб қолишган. Клуб қандай вазият бўлмасин, ким бошқармасин доим Лигада ўз ўрнига эга бўлиб келган.

 Ўз вақтида чемпионатимизда кучли тўртликка кирган (2016) ва етакчиларга мунтазам бош оғриқ бўла олган жамоа учун сўнгги 4 йил синовли кечди, дея оламиз. Дастлаб Про лигага тушиб кетди. Қуйи лигадаги илк уриниш самарасиз кечди. Узоқ вақт ўз суюклилари кўз ўнгида ўйнолмади. Ниҳоят 2022 йилда улар Суперлига миссиясини бажаришди. Ҳаким Фузайлов мамлакатимиздаги кетма-кет иккинчи йилги фаолиятида бу вазифани бажарди. Пайқаганингиздек, гап «Бухоро» ҳақида кетмоқда. Одатда жамоанинг бирон муваффақиятга эришишида мураббийлар томонидан танланган футболчилар ҳам муҳим аҳамият касб этишади. Селекция жараёнларига ҳам кўп нарса боғлиқ. Ўтган мавсумда «Кўҳна шаҳар» жамоаси шарафини ҳимоя қилган сербиялик посбон Никола Стошич назаримизда чакки таассурот қолдирмади. Кипер Ҳаким Фузайлов билан аввал «Истиқлол» жамоасида фаолият олиб боргани ўзаро ишлашда муаммо туғдирмади. Мавсум бошида танқидлар, эътирозлар бўлганига қарамай ўз ўйинини кўрсата олди. Стошич Суперлигада ҳам «Бухоро» дарвозасини қўриқлайдими? Қуйида посбон билан суҳбатда шу ва бошқа саволларга жавоб олишингиз мумкин.

- Никола кайфиятлар қандай? Янги йилни қандай қарши олдингиз?

- Кайфиятлар аъло! Байрам нафаси бутун мамлакатда кезиб юрибди. Янги йилни Сербияда оилам даврасида биргаликда кутиб олдик. Фурсатдан фойдаланиб барчага соғ­лик-саломатлик ва янги мавсумда муваффақиятлар тилаб қоламан. Умид қиламанки, бу йил ҳам ютуқларга бой ўтади.

- Суперлигада ҳам «Бухоро»да ўйнайсизми? Янги музокаралар ўтказилдими? Келишув қандай бўлди?

- Бир неча кундан сўнг «Бухоро»нинг ўқув-машғулот йиғинларига келиб қўшиламан. Ўйлайманки, янги келишув икки томон учун ҳам фойдали бўлади. Суперлигада муносиб қатнашишга умид боғлаганмиз. Бу йўлда астойдил ҳаракат қиламиз. Ортга чекиниш йўқ. Суперлигага тушиб кетиш учун қайтмаганмиз.

- Сизнингча элитага ғолиб сифатида чиқиш ёқимлироқ эдими ёки 2-ўрин билан? Қай бири қадрлироқ?

- Мавсум бошида олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Биринчи ёки иккинчи ўрин муҳим эмас. Асосийси икки йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтдик. Қолган нарсалар аҳамиятсиз. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи даврадан сўнг 2-ўриндаги жамоадан 10 очко ортда қолаётгандик. Кузда эса «Турон»­ни қувиб ўтдик. Меҳнатнинг қадрли онлари шу, деб ўйлайман. Йўлланма осонликча қўлга киритилмади.

- Сўнгги турларда дарвозангизни анча ишончли қўриқладингиз. Ваҳоланки мавсум бошида сизга нисбатан танқидлар кўп бўлганди...

- Нафақат футболда, балки ҳаётда ҳам бундай ҳолатлар учраб туради. Бунга нормал қарайман. Чунки хато қилсангиз танқид қилишни, ҳар ҳил гапларни бошлашади. Ҳаммаси яхши бўлса олқишлашади. Мен бундай нарсаларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан ва кўпроқ ўз устимда ишлайман.

- Суперлига 2020 йилдан бери анча ўсишга эришди, интрига ошди, жамоалар маълум бир даражада кучайди, чинакам рақобат муҳити юзага келган...

- Суперлигада ҳар бир мавсум қизиқарли ўтмоқда. Бу йилгиси ҳам аввалгисидан кам бўлмаслиги аниқ. 2022 йил чемпионлик учун 5та жамоа кураш олиб борди, очколар орасидаги тафовут ҳам катта бўлгани йўқ. Бу йил бундан ҳам кўпроқ жамоа курашса ажабланмайман. «Бухоро» Суперлигада жанг қилади, ҳар бир ўйинда охиригача курашади. Бугунги футболда кучсиз деган ибор йўқ бўлиб боряпти. Жаҳон чемпионатини кўрдингизми? Имконияти паст баҳоланган терма жамоалар қандай натижалар кўрсатишди. Оддий мисол Марокаш... Ҳар қандай рақибдан хавф кутадиган ҳолга келмоқда, футбол.

- Ҳаким Фузайлов «Динамо» ва «Бухоро»да яхши жамоа шакллантирганди. Бироқ бу Про лигада эди. Суперлигада ҳам рақобатга дош берадиган жамоа тузишига ишонасизми?

- Ҳа, албатта. Мураббийга барча ишонади. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Имкон қадар кўп очко жамғарсак қайси ўринни олишимизни кузда билиб оламиз. Юқорида айтганимдек бугун олдиндан бирор нарса дея олмайсиз. Футбол шуниси билан қизиқ.

МАЪЛУМОТ УЧУН:

НИКОЛА СТОШИЧ

Туғилган йили: 1994 йил 15 март, Белград, Сербия

Позицияси: дарвозабон

Бўйи:1,84 см.

Ўйнаган клублари: «Рад» (2009-2010), «Железничар» (Босния ва Герцоговина, 2012), «Црвена Звезда» (Сербия, 2012-2013), «Истиқлол» (Тожикистон, 2013-2020), «Тек Слога» (Сербия, 2021).

Абдулазиз ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:58, 07.01.2023.
Ўқилди: 1087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.