Кириш Регистрация

"Сити" Англия Суперкубоги соҳиби

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бугун Бирминҳэмдаги "Вилла Парк" стадионида Англия Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда мамлакат чемпиони "Манчестер Сити" ва кубок эгаси "Челси" клублари ўзаро тўқнашди.

Лондонликлар Торреснинг  40-дақиқадаги голи эвазига олдинга чиқиб олдилар, аммо икки дақиқадан сўнг бир киши кам бўлиб қолдилар - Бранислав Иванович майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимда Роберто Манчини шогирдлари уч марта "Челси" дарвозасини ишғол қилдилар. Голларга Яҳъё Туре, Карлос Тевес ва Самр Насрилар муаллифлик қилишди. "Кўклар" сафида Райан Бертранд ўз жамоасининг иккинчи голини киритди.
Шундай қилиб, "Манчестер Сити" ўз тарихида тўртинчи бор Англия Суперкубогини қўла киритди.

Англия Суперкубоги.

"Челси" (Лондон) – "Манчестер Сити" (Манчестер) – 2:3

Голлар: Торрес, (40); Бертранд, (79) -Туре, (53); Тевес, (59); Насри, (65);

Огоҳлантиришлар: Рамирес, 32; Оби Микель, 45; Лэмпард, 45+1; Коул, 62; Бертранд, 81 – Савич, 12; Компани, 49; Пантилимон, 81.

Четлатиш: Иванович, 42

Манба: championat.com
Киритилди: 22:23, 12.08.2012.
Ўқилди: 4605 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик