"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Монца"га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ВАР тизимини танқид қилди.
"Бу катта ўзгариш бўлди, чунки воқеа якунда ўйиннинг боришини ўзгартирди. Мураббий айтганидек, агар тўрт ёки беш йил фойдаланишдан кейин ҳам ВАР уни тўғри талқин қила олмаса, бу ерда нимадир нотўғри.
Шахсан мен ВАР тарафдори эмасман, у пайдо бўлганида хурсанд бўлмаган ва ҳозир ҳам шундай, лекин футбол учун бу янгилик ва биз унга мослашдик. Уни тўғри ишлатиш керак, акс ҳолда сиз ҳамма нарсани бузишингиз мумкин. Бугун нафақат бизга зарар етказди, балки футбол учун ҳам ёмон.
Биз дуранг учун масъулиятни ўз зиммамизга олдик, биринчи бўлимни ажойиб ўтказганимиздан сўнг ўйинни ҳал қилишимиз ва иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди, аммо ҳақиқат шуки, ҳакам ҳуштак чалишдан олдин уч сония кутиши мумкин эди. Мавсум бошида бизга ҳакамлар ва ёрдамчиларни бир неча сония кутишларини айтишганди" - деди "Интер" DAZN билан суҳбатда.