Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Хуршид Хўжаев: “Янги мавсумда “Навбаҳор”нинг амбициялари юқори”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, тажрибали дарвозабон Хуршид Хўжаев Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини олдидан “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Шундан сўнг, футболчи клуб матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Хуршид, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз? Жамоамиз сафига қўшилишингиз қай тарзда юз берди?
— Ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Мени “Навбаҳор”га жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян ва дарвозабонлар мураббийи Антон Майеранов таклиф қилишди. “Навбаҳор”да олдин ҳам ўйнаганим, жамоа менга бегона бўлмаганлиги боис, ушбу таклифни иккиланмай қабул қилдим. Бундан ташқари, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг амбициялари юқори. Жамоа ўтган йили чемпионлик, шунингдек, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун курашди ва Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Бўлажак мавсумда ҳам “Навбаҳор”нинг ўз олдига юксак мақсадлар қўйганлиги жамоага ўтишимга сабаб бўлди.

— “Навбаҳор”да Ўткир Юсупов асосий дарвозабон ҳисобланади. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоаси посбони ҳам саналади. Юсупов билан рақобатлашишдан чўчимайсизми?

— Албатта, Ўткир Юсуповнинг тажрибали дарвозабон эканлигига шубҳам йўқ. У юртимизнинг энг кучли посбонларидан бири эканлигини ўтган мавсумда миллий терма жамоамиз ва “Навбаҳор”даги ўйинлари орқали исботлади.

Албатта, ҳар бир футболчи майдонга тушишни хоҳлайди. Лекин мен учун асосийси, жамоа ғалабаси. Вақти келиб, ҳолат шуни талаб қилса, зарурат туғилса, жамоага ёрдам беришга тайёрман.

Рақобат борасида тўхталадиган бўлсам, Аллоҳга таваккал қилиш керак. Олдин фаолият юритган клубларимда ҳам мендан кучли дарвозабонлар бўлган. Бироқ футболда ҳар хил ҳолатлар юз бериб туради. Ўткир айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли голкипери ҳисобланади.

— Жамоамиз мухлисларига қандай тилакларингиз бор?
— “Навбаҳор”да 2014— 2015 йиллар фаолият юритганлигим боис, жамоа мухлисларини жуда яхши биламан.

Бўлажак мавсумда “Навбаҳор” ишқибозларини хурсанд қилиш, уларга ёрқин ғалабалар тортиқ этиш ниятидамиз.

Бизнинг маълумот
Хуршид Хўжаев – 1988 йил, 14 февралда Қўқон шаҳрида туғилган.
Футбол билан 10 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийлари: Наримон Асанов ва Рифат Ҳасанов.
Амплуаси: дарвозабон.
Қўқондаги футбол мактаб— интернатини тамомлаган.
Футболчилик фаолияти: “Нефтчи” (Фарғона, 2012— 2013 йиллар), “Навбаҳор” (Наманган, 2014— 2015 йиллар), “Андижон” (Андижон, 2016, 2022 йиллар), АГМК (Олмалиқ, 2017— 2018 йиллар), “Бухоро” (Бухоро, 2019 йил), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йил), “Қўқон— 1912” (Қўқон, 2021 йил).
2023 йилдан “Навбаҳор”да.
Оилали. Уч фарзанднинг отаси.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:31, 09.01.2023.
Ўқилди: 1472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик