Франциялик юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе дарвозабон Уго Льориснинг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди.
"Сардор, ҳамма нарса учун раҳмат", - деб ёзган ҳужумчи ижтимоий тармоқларида.
Льорис Франция терма жамоасининг ўйинлар сони бўйича рекордчиси ҳисобланади. Терма жамоада 145 та ўйин ўтказган. Миллий терма жамоа билан биргаликда жаҳон чемпиони, шунингдек, Миллатлар Лигаси ғолиби ҳисобланади.