Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Вегхорст "Юнайтед"га ўтишга ишоняпти

Баҳо:
+ | -

"Бешиктош" клуби марказий ҳужумчиси Воут Вегхорст қишда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Ҳужумчи келишув амалга ошишига ишонмоқда. Айни дамда турк клуби билан ҳамкорликни муддатидан олдин тугатиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Манкунианликлар мураббийлар штаби Вегхорстни Антони Марсиял учун ўринбосар сифатида кўрмоқда. Франциялик футболчи жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда ва бу мавсумда ҳали бирорта ҳам тўлиқ ўйин ўтказмаган.

Нидерландиялик футболчи жорий мавсумда Туркия Суперлигасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 12:12, 10.01.2023.
Ўқилди: 1709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик