Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Криштиану «Ан-Наср»га ўтгач, Месси Роналдуга тегишли қайси рекордларни янгилаши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду Европадаги фаолиятини якунлаб, Саудия Арабистонига йўл олгач, шу пайтгача унга тегишли бўлиб турган баъзи рекордлар "ПСЖ" форварди Лионель Месси томонидан янгиланиши мумкин. Уларни кўриб чиқамиз.

Европанинг топ-5 чемпионатларидаги голлар сони. Роналдуда — 696та
Криштиану бу голларни "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Ювентус" клублари сафида урган. Мессида эса бу кўрсаткич — 695та! Лионель атиги битта гол урса, бу рекордни такрорлайди, агар 2та урса, мутлақ рекордчига айланади. Аргентиналик футболчи Франция чемпионатининг 18-тури доирасида 11 январь куни бўлиб ўтадиган «Анжер»га қарши учрашувда иштирок этиши кутилмоқда. Рекорд эртагаёқ янгиланиши мумкин.

Европа чемпионатларидаги голлар сони. Криштиануда — 701та
Роналду "Спортинг"даги фаолияти давомида Португалия чемпионатида 5та гол урган. Уни топ-5 чемпионатларидаги голларига қўшсак, 701тага етади. Бу рекорд ҳам узоқ сақланиб қолмаса керак. У катта эҳтимол билан жорий мавсумдаёқ янгиланади. Бунинг учун Месси Лига-1 доирасида яна 7та урса — кифоя.

Чемпионлар лигасидаги голлар сони. Роналдуда — 140та
Месси ушбу кўрсаткич бўйича Криштианудан 11та голга ортда қолмоқда — 129та гол. Лео Европада ўйнаб турса, 2-3 йилда ушбу натижани ҳам яхшилаш имкониятига эга.

Чемпионлар лигасида голли узатмалар. Криштиануда — 40та
Лионель ушбу натижани кейинги баҳсдаёқ янгилаши мумкин. Боиси, аргентиналик футболчида ЕЧЛда 40та голга ассистентлик қилган. Аммо парижликларнинг 1/8 финалдаги рақиби — "Бавария". Осон бўлмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:08, 10.01.2023.
Ўқилди: 4146 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.