Пеп Гвардиола Гарет Бэйлнинг фаолиятини якунлаши ҳақида гапирар экан, унинг гольфга бўлган муҳаббати ҳақида ҳазил қилди.
"Манчестер Сити" бош мураббийидан Бэйлни жамоасига таклиф қилишга уриниб кўрганмисиз, деб сўрашди.
"У жуда қиммат эди. Фантастик фаолият, кўплаб совринлар. Менимча, у Уэльс терма жамоасида 100 дан ортиқ ўйин ўтказди ва энди у ажойиб гольфчи бўлиши мумкин", - деди Пеп.
Шунингдек, Гвардиола Бэйлни гольф ўйнашга таклиф қиладими, деган саволга ҳам жавоб берди.
“У банд эди. Эҳтимол, энди унинг вақти бўлади. Кейин уни яна таклиф қиламан”, - деди Гвардиола.