Ҳимоячи Рик Карсдорп Жозе Моуриньонинг назаридан четда қолди.
"Рома" устози нидерландиялик футболчига янги клуб излаш кераклигини кузда аниқ айтди. Катта эҳтимол билан Карсдорп қишда клубини ўзгартиради, чунки Моуриньо қўл остида Римда унинг келажаги йўқлиги аниқ.
Sky Sports нашри хабарига кўра, Рик Карсдорпга Премьер-лиганинг икки клуби - "Саутгемптон" ва "Борнмут" қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, 27 ёшли Рик Карсдорпга "Монца" ҳам қизиқиш билдирмоқда. А Серия клуби нидерландиялик футболчини элитада жон сақлаб қолган ҳолда сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олишга тайёр. Бироқ, "Монца" Карсдорпнинг маошини кўтара олмайди, шунинг учун футболчининг Англияга ўтиши эҳтимоли каттароқ кўринади.