Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Иорданиядаги дастлабки учрашув ғалаба билан тугади

Баҳо:
+1 | -

Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб борган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Миржалол Қосимов учрашувга эксприментал таркибни туширганди. Асосий таркибнинг деярли барча футболчиларини захирада қолдирган мураббий асосан терма жамоага янги жалб қилинган футболчиларга имконият берганди.

Қизиқ томони, бу ўзини оқлади. Албатта биринчи бўлимда устунлик рақиб томонида бўлгани ҳам бор гап. Кескин ёшартирилган таркиб билан асосий таркибни бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимда таркибда қилинган бир қатор ўзгаришлар натижасида бутунлай ўйинни жонлантирди. Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаевлар ўйинни кучайтира олишди.

Бунинг самараси ўлароқ учрашувда ҳисоб 78-дақиқага келиб очилди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Темур Кападзе бош билан иорданияликлар дарвозасига жойлаб қўйди.

Бу гол ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди ва терма жамоамиз режалаштирилган биринчи ўртоқлик учрашувида Иордания терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

Терма жамоамиз Иордания дарвозасини ишғол қилган вазият

ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 0:1 (0:0)
Гол: Темур Кападзе (78).

Ўзбекистон (асосий таркиб): Муроджон Зухуров, Жаҳонгир Жиямуродов, Акбар Исматуллаев, Шавкат Муллажонов, Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Шоҳрух Гадоев, Жасур Ҳасанов, Улуғбек Бақоев, Жаҳонгир Абдумўминов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев, Темур Кападзе, Станислав Андреев

Манба: www.stadion.uz.

Ушбу тасвирни Иордания миллий телеканалининг расмий сайти орқали жуда сифатсиз тасвирларда томоша қилдик. Шунинг учун онлайн-трансляциямизда баъзи камчиликлар юзага келди. Бизни тўғри тушунасиз деган умиддамиз.

Киритилди: 03:08, 14.08.2012.
Ўқилди: 7172 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.