«Реал» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль клуб сафида ўзининг 350-баҳсини ўтказди.
31 ёшли футболчи учун юбилей ўйин Испания суперкубоги ярим финали доирасидаги «Валенсия»га қарши учрашув (1:1, пенальтилар серияси — 4:3) бўлди.
«Реал» ушбу воқеа муносабати билан Карвахалга 350-рақамли футболка ҳадя қилди.