Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда “Фулхэм” Лондоннинг “Челси” жамоасини мағлуб этиб, жорий чемпионатдаги тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди. Жамоа голларидан бирини Виллиан киритди ва у "Челси"га Премьер-лигада антирекорд ўрнатишига "ёрдам берди", шунингдек, учрашув воқеалари ҳақида гапирди.
"Биз "Челси"га қарши ўйнаш қанчалик қийинлигини билсак-да, ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бу ажойиб клуб, гарчи у оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Мен “Челси”да етти йил ўтказдим, клуб ва мухлисларни жуда ҳурмат қиламан. Аммо ҳозир мен "Фулхэм"да ўйнаяпман ва бу клуб учун бор кучимни ишга солишим керак. Бу ўзгача оқшом бўлди", дея Виллианнинг сўзларидан иқтибос келтиради BT Sport.
Лондоннинг “Челси” клуби Англия чемпионатидаги навбатдаги ўйинини 15 январь куни Лондоннинг бошқа бир клуби – “Кристал Пэлас”га қарши ўтказади.