Лондоннинг “Челси” клуби марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали АПЛ 7-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда “Фулхэм”дан учралган мағлубиятдан (1:2) кейин жамоасининг муаммолари ҳақида фикр билдирди.
“Мухлислар учун буни томоша қилиш қийинлигини тушунамиз. Вазиятни ўзгартириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, мухлислар бизга ишонишда ва қўллаб-қувватлашда давом этадилар.
Футболчилар ва мураббийлар штабига жиддий босим ўтказилмоқда, аммо жамоада ҳамма мураббийни қўллаб-қувватлайди. Биз ишлашда давом этамиз ва энг яхшисига ишонамиз", - дея сенегалликнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Англия чемпионатининг 18 та ўйини якунига кўра, “аристократлар” турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.