De Telegraaf хабарига кўра, «Челси» «ПСВ» ҳужумчиси Нони Мадуэкени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Инглиз клуби 20 ёшли футболчи борасида музокараларни бошлаб юборган, бироқ голландлар футболчини мавсум авжида қўйиб юборишни исташмаяпти. Бироқ, «Челси» Голландия клубини ишонтириш учун 45 миллион евро етарли бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
2022/23 йилги мавсумда Мадуэке «ПСВ» сафида 7 та ўйинда 1 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳолаган.