"Барселона" клубининг собиқ президенти Хосе Мария Бартамеу Лионель Мессининг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.
"Мессини қўйиб юбориш қарори хозирги раҳбариятнинг тарихий хатоси бўлди. Мен бу хатога йўл қўймас эдим", - дея Бартамеу сўзларидан иқтибос келтирган Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли аргентиналик форвард 2021 йилда "кўк-анорранглилар" сафини эркин агент мақомида тарк этиб, "ПСЖ"га ўтган эди.