Барселона" собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилди, - дея хабар тарқатган Sport.es.
Олимпиада футбол турнирида Мексикадан мағлубият қабул қилиб олингач (1:2), мамлакатда Бразилия мураббийи Мано Менезеснинг обрўси кескин тушиб кетди.
"Барса" собиқ мураббийи билан БФФ мутасаддилари яқин орада боғланишлари мумкин, дея хабар бермоқда юқорида номи келтирилган сайт.













