"Брайтон" кечаги ўйинда яхшироқ кўринди ва табиий равишда ғалаба қозонди - 3:0. Деярли барча мумкин бўлган статистик кўрсаткичлар уларнинг томонида: зарбалар, бурчак тўплар, қоидабузарликлар, карточкалар ва ҳатто тўпга эгалик қилиш ҳам. Ўтган мавсумда Клопп тўпга эгалик қилиш бўйича АПЛда иккинчи жамоага эга бўлди ("Сити"дан кейин) ва кечаги баҳсда статистика 38%ни кўрсатди.
“Ливерпуль” бизни нафақат тўпга эгалик қилиш, балки куч жиҳатидан ҳам АПЛнинг иккинчи жамоаси эканлигини ўргатди. Ўтган мавсумда сўнгги тургача чемпионлик учун кураш олиб боришди ва чемпионликка бир неча дақиқа қолганди. Ҳозир қандайдир бошқа жамоа “Ливерпуль” либосида ўйнаётгандек туюляпти.
Одатда бу пайтда улар жароҳатлар ҳақида гапиришни бошлайдилар. Ван Дейк ҳақиқатдан ҳам муҳим ўйинчи, лекин умуман олганда, жамоада илгари бўлгани каби кадрлар билан муаммо даҳшатли эмас. Умуман олганда, қолган позицияларда нима камчилик бор? Дарвозабон жойида. Ҳимоя қанотларида ўша Трент ва Робертсон. Асосий ярим ҳимоячи - Фабиньо, Хендерсон, Тиаго. Ҳужумга Диас/Жота етишмаяпти, аммо “Ливерпуль” сўнгги олти ой ичида иккита кучли трансферни амалга оширди – Нуньес ва Гакпо жамоада пайдо бўлди.
Битта ўйинда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин, аммо 2023 йилда "Ливерпуль" ҳеч кимни мағлуб эта олмади. Чемпионатда “Брентфорд”га ютқазди, кейин Англия кубогида “Вулверхэмптон” билан дуранг ўйнади, энди эса “Брайтон” ҳеч қандай имконият қолдирмади. "Ливерпул"нинг муаммоларини бироз ҳал қиладиган ягона нарса бу "Челси"нинг ҳам шундай вазиятда эканлиги. Фақат уларда тушунарлироқ сабаб бор: янги хўжайин, янги мураббий, жароҳатларнинг кўплиги. "Ливерпул"да бу сабабларнинг деярли ҳеч бири мавжуд эмас.
Сўнгги тўрт йил давомида ажойиб иш қилиб келаётган Клопп мураббийлик қилишни унутиб қўйдими? Унинг матбуот анжуманлари жуда асабий ўтяпти. Ўтган куни у трансферлар жамоадаги муаммоларни қандай бартараф этиши ҳақида савол берган журналистга ташланиб кетишига бир баҳя қолди.
Ўйиндан сўнг мураббий "Ливерпуль" мухлислари олдида мум тишлагандек кўринди. Афтидан, у шундай кечирим сўради. Ва бу Клоппни жамоадан олиб ташлаш керак, дегани эмас. Балки усиз жамоанинг сўнгги йиллардаги даражасига қайтиш қийинроқ бўлар. Яна бир жиҳати шундаки, АПЛнинг ушбу мавсуми бой берилишга яқин турибди. “Ливерпул”ни Европа мусобақаларига умуман чиқа олмаганини тасаввур қилиш жуда қийин. Бу қандайдир аномалия. Эҳтимол, бундай бўлмаслиги мумкин, лекин ҳаммаси шунга қараб кетяпти