Кириш Регистрация

Месси ва Роналду бу борада Пеледан ортда

Баҳо:
+1 | -

Reddit порталида хет-триклар сони бўйича тарихдаги энг яхши футболчилар рўйхати келтирилган инфографика пайдо бўлди.

Биринчи ўринни 1363 учрашувда 92 та хет-трик қайд этган афсонавий бразилиялик Пеле ишончли тарзда эгаллаб турибди.

Иккинчи поғонада 1145та ўйинда 60 та хет-трик қайд этган Криштиану Роналду бормоқда. Учинчи ўринда 1025 та ўйинда 56 та хет-трик қайд этган Лионель Месси турибди.

Кейинги ўринларда 30 та хет-трик билан Роберт Левандовски ва 29 та хет-трик билан Луис Суарес турибди.

Ўтган йилнинг охирида Пеле оламдан ўтди. Сўнгги йилларда футбол қироли саратон касаллиги билан курашганди.

Киритилди: 17:21, 15.01.2023.
Ўқилди: 2257 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.