"Челси" Михаил Мудрикни 70 миллион евро ва қўшимча тўловлар учун 30 миллион евро эвазига сотиб олди.
Украиналик ярим ҳимоячи дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Баъзилар уни "янги Неймар" деб ҳам аташади.
22 ёшли футболчи фаолияти давомида “Реал”га қарши 4 марта майдонга тушган. Ўйинларнинг биридан сўнг Мудрикни “Сантьяго Бернабеу”да “Реал” мухлислари ҳатто олқишлашди.
Бу 2021 йилда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги ўйинда эди. Қанот ҳужумчиси ўша ўйинда Дани Карвахаль ва Каземирони қийнаб қўйди, аммо гол ура олмади. Шунга қарамай, бутун стадион у ўзгартирилаётганда украиналикни қарсаклар билан кузатиб қўйди.
"Бернабеу"да олқишларга сазовор бўлган Мудрик Андрес Иньеста (Ла Лига, 2015 йил ноябрь), Роналдиньо (Ла Лига, 2005 йил ноябрь) ва Диего Марадона (Копа дел Рей финали, 1983 йил) сафига қўшилди. Уларнинг барчаси “Сантяго Бернабеу”да олқишлар олган.
Ҳатто “Бернабеу”да 15 та гол урган Лео Мессига ҳам бундай шараф насиб қилмаган.
Футболчи “Шахтёр” сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Мудрикда ажойиб истеъдод борлиги аниқ бўлса-да, унинг "Бернабеу"да муваффақият қозонишини тасаввур қилиш қийин.