Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Жерар Делофеу Испания Суперкубоги финалида "Реал"га қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Ҳал қилувчи баҳсда "кўк-анорранглилар" асосий рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
"Ҳозирги "Барселона" яна ғолиб жамоа бўлиш йўлида", - деб пост қолдирди футболчи ижтимоий тармоқларда.
Қайд этиш жоиз, бу соврин каталонияликлар учун бош мураббий Хави Эрнандес қўл остидаги биринчи соврин бўлди.