Италиянинг “Салернитана” клуби бош мураббийи Давиде Никола истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот берди.
49 ёшли мутахассиснинг истеъфосига Италия “А” сериясининг 18-туридан ўрин олган “Аталанта” – “Салернита” баҳсида салерноликларнинг йирик ҳисобда (2:8) имкониятни бой беришгани сабаб бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Давиде Никола “Салернитана”да 2022-йил феврал ойидан буён фаолият юритаётганди. Ушбу мутахассис қўл остида жамоа 34 та учрашув ўтказиб, 8 та ғалаба, 12 та дуранг ва 14 мағлубиятни қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, “Салернита” айни пайтда 18 та ўйиндан сўнг, 18 очко билан турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.