Кириш Регистрация

Галтье Верраттининг асосий таркибдаги ўрни ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтье ярим ҳимоячи Марко Верратти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг фикрича, парижликлар ўйинида ярим ҳимоячи ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

“Марко йиллар давомида асосий ўйинчи бўлиб келган. Унинг мавжудлиги бизга турли хил таркиблар билан ўйнаш имконини беради, чунки у ажойиб фазилатларга эга. Унинг ярим ҳимоя ва ҳужумни боғлаш қобилияти жуда муҳим”, деди Галтье матбуот анжуманида.

Верратти "ПСЖ"да 2012 йилдан бери тўп суради. Жорий мавсумда у клуб сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 11:18, 17.01.2023.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.