The Athletic хабарига кўра, "Брайтон" ярим ҳимоячи Леандро Троссардни сотиб олиш учун "Тоттенхем"нинг 12 миллион фунтлик таклифини рад этди.
Троссард янги йилдан бери "Брайтон"да бир дақиқа ҳам ўйнамади, чунки унда "чайкалар" бош мураббийи Роберто Де Зерби билан зиддият юзага келди.
28 ёшли белгиялик футболчининг агенти мижози янги шартнома имзоламаслигини ва январда клубни тарк этишни истаётганини аллақачон айтган.
Троссардга Лондоннинг “Челси” ва “Арсенал” клублари ҳам қизиқмоқда.
Ярим ҳимоячининг "Брайтон" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади. Жорий мавсумда у Премьер-лигада 16 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.













