Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Металлург» яна 3 легионер ва икки ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Металлург» футбол клуби бугун 6 нафар легионер футболчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Улардан 4 нафари легионер бўлса, икки нафари ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади.

Аввалроқ 33 ёшли Владислав Косминин билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Шундан сўнг жамоа сербиялик 3 футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Иван Йосович — ҳимоячи


Йосович Югославиянинг Иваница шаҳрида, 1989 йилнинг 27 декабрь санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини қадрдон шаҳрида – “Явор” жамоасида бошлаган Иван етти мавсум ушбу клуб ихтиёрида бўлди. Бироқ Йосовичнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш мақсадида клуб раҳбарияти турли йилларда уни “Слога”, “Раднички”, “Бачинчи” сингари клубларга ижарага берди. 2015 йилнинг биринчи ярмини “Борац Чачак” клубида ўтказганидан кейингина у 2019 йилга қадар “Явор Иваница” жамоасининг асосий таркиб ўйинчисига айланди.

“Қўқон-1912” жамоасига “Инджия” клубидан ўтди. Уч йил мобайнида қўқонликлар таркибида Суперлиганинг 66 учрашувида майдонга чиқди ва 8 та гол урди. 16 марта ҳакамлар томонидан сариқ карточка билан “сийланди”.

Иван Йосович – 33 ёшда, 1989 йилнинг 27 декабрь санасида туғилган.
Туғилган жойи – Иваница, Сербия.
Бўйи – 182 см
Вазни – 75 кг.
Амплуаси – ҳимоячи

Филип Стаменкович — ҳимоячи


Стаменкович 24 ёшда. “Вождовац” футбол клуби тарбияланувчиси. Профессионал футболчилик фаолиятини 2017 йили Белграднинг “Раднички” жамоасида бошлаган. Кейинчалик Враньенинг “Динамо” (2019-2020), Чаетинанинг “Златибор” (2020-2021) ҳамда Москванинг “Велес” (2021-2022) жамоаларида ҳаракат қилган.

Филип Стаменкович – 24 ёшда, 1998 йилнинг 15 сентябрь санасида туғилган.
Туғилган жойи – Ниш шаҳри, Сербия.
Бўйи – 191 см
Вазни – 83 кг.
Амплуаси – ҳимоячи

Марко Обрадович — ҳужумчи


2020 йилги мавсум “Нефтчи” клуби таркибида Про лига баҳсларида иштирок этиб, жамоа тўпурари бўлган Марко Обрадович “Металлург” билан шартнома имзолади.

Ўсмирлик чоғида Сербиянинг “Земун” (2008) ҳамда “Партизан” (2009) футбол клуби мактабида таҳсил олган Марко катта футболга Бельгиянинг “Эйпен” жамоаси орқали кириб келди. Ушбу жамоани 44 та ўйинда 11 та голи билан кучлилар сафига қайтишига ёрдам бергач Обрадовичга “Серан” клуби қизиқиш билдирди. 2013-2017 йиллар мобайнида эса Босниянинг “Радник” жамоасида тўп тепди. 2017 йилнинг ёзида эса у Қозоғистоннинг “Актобе” жамоаси аъзосига айланди. Шундан сўнг унинг собиқ Иттифоқ мамлакатларидаги футболчилик фаолияти бошланди. Россия Федерациясининг “Енисей” (2018), Белоруснинг “Торпедо-БелАЗ” (2019), Қозоғистоннинг “Оқжетпес” (2020) ва Фарғонанинг “Нефтчи” (2021) клубларида ўйнади.

2005 йилдан 2008 йилгача Сербия ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-17) терма жамоасида ўйнаган бўлса, 2010 йили Черногория (U-19) ёшлар терма жамоасига жалб этилди.

Марко Обрадович – 31 ёшда, 1991 йилнинг 30 июнь санасида туғилган.
Туғилган жойи – Белград, Сербия.
Бўйи – 187 см
Вазни – 83 кг.
Амплуаси – ҳужумчи

Шунингдек, бекободликлар сафини яна икки футболчи тўлдирди. Жамоаси ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш, рақобатни ошириш мақсадида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўйинчиси Абдужалил Маназаров билан шартнома имзолади.

Абдужалил 24 ёшда. Ўтган мавсумни “Сўғдиёна” таркибида ўтказган Маназаров учта фронтда – Ўзбекистон чемпионати, Кубоги ҳамда ОФК кубоги мусобақаларида баҳс юритиб, катта тажриба тўплади. Мамлакат чемпионатида 13 та учрашувда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 1 та гол киритди, 4 бор сариқ карточка билан жазоланди. Эътиборли жиҳати унинг ягона голи “Металлург” билан бўлган учрашувда киритилган бўлиб, бу гол “Сўғдиёна”ни мағлубиятдан қутқариб қололмаган. Ўзбекистон кубоги ҳамда ОФК кубокларида эса 5 тадан ўйинда қатнашган ҳамда 1 та гол киритган.

Абдужалил Маназаров – 24 ёшда, 1998 йилнинг 12 октябрь санасида туғилган.
Туғилган жойи – Фарғона вилояти
Бўйи – 181 см
Вазни – 73 кг.
Амплуаси – ярим ҳимоячи

Бундан ташқари, “Пахтакор” ҳамда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси, иқтидорли ярим ҳимоячи Риан Исломов янги мавсумдан эътиборан “Металлург” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Риан билан жамоамиз икки йиллик шартнома имзолади.

Фарғона футболи тарбияланувчиси бўлган Риан Исломов 19 ёшда. “Нефтчи” U-19 жамоасидаги фаолиятидан сўнг, ўтган мавсум “Пахтакор” U-21 жамоасига ўтиб, Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида майдонга тушди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибидаги 3 та ўйинида рақиблари дарвозасини 2 марта аниқ нишонга олди.

Риан Исломов – 19 ёшда, 2004 йил 11 февраль санасида туғилган.
Туғилган жойи – Фарғона вилояти.
Бўйи – 180 см
Вазни – 71 кг.
Амплуаси – ярим ҳимоячи

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 17:43, 17.01.2023.
Ўқилди: 1738 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.