"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия "Вулверхэмптон"га ўтди.
30 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2,5 йилга мўлжалланган. Янги жамоада у 21-рақам остида ўйнайди.
2022/23 йилги мавсумда испаниялик ярим ҳимоячи "ПСЖ" сафида турли турнирларда 18 та ўйин ўтказди. Уларда испаниялик футболчи иккита гол ва битта самарали узатмани амалга оширди.













