Руди Фёллер Германия терма жамоаси спорт директори сифатида расман таништирилди, деб хабар бермоқда Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати.
Мутахассис шу йилнинг феврал ойидан бошлаб ўз вазифаларини бажаришга киришади. Бу лавозимда у ЖЧ-2022 дан сўнг Бундестимни тарк этган Оливер Бирхоффнинг ўрнини эгаллади. Бирхофф қўл остида Германия терма жамоаси ЖЧ-2014 ва Конфедерациялар кубоги-2017да ғолиб чиқди.
Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022да Германия терма жамоаси гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади.