"Лацио" "Болонья"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Италия кубоги чорак финалига йўл олди. Ўйиндан сўнг Рим жамоаси устози Маурицио Сарри ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи ярим соатда марказий ҳужумчисиз бизга осон бўлмади. Лекин биз тўрт-бешта голли вазиятлар яратдик, яхши ўйин ўтказдик.
Мен таркибни минимал даражада ротация қилдим, чунки бундай ўйинлар ёндашув жиҳатидан жуда хавфли. Мен футболчиларга сигнал юбормоқчи эдим. Бу муҳим турнир ва бизга муҳим ўйинчилар керак эди", - деди Сарри Lazio Style билан суҳбатда.
Энди "Лацио" Италия чемпионати доирасида "Милан"га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўради.