Бугун Англия чемпиомнати доирасида "Ливерпуль" ва "Челси" жамоалри ўзаро тўқнаш келади. Ушбу учрашув атрофидаги қизиқарли статистик ва бошқа маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Қарама-қаршиликлар тарихи
Англия чемпионатларининг юқори дивизиони доирасида жамоалар 158 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлишди. Жамоалар "Энфилд"да 79 марта тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 48 тасида мезбонлар, 12 тасида меҳмонлар ғалаба қозонган бўлса, 19 бор учрашувлар дуранг билан якунланган.
Премьер-лигада жамоалар охирги марта 2021 йилнинг августида “Энфилд”да тўқнаш келишган. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланган, Хаверц ва Салоҳ томонидан киритилган голлар жамоаларга бир очкодан беришган.
Ўтган мавсум "қизиллар" ва "кўклар" ўртасидаги ўйинларга бой бўлди.
Жамоалар Англия чемпионатидаги ўйинлардан ташқари, Англия кубоги финалларида ҳам тўқнаш келишди. Ҳар икки ўйин ҳам голсиз дуранг билан якунланган бўлса, иккала учрашувда ҳам “Ливерпуль” пенальтилар сериясида кучлироқ бўлиб чиқди.
Жамоаларнинг ҳозирги кундаги ҳолати
19 турдан кейин Лондон клуби 28 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда. “Челси” 2023 йилда 5 та расмий ўйин ўтказишга муваффақ бўлди, бу ўйинларда “Кристал Пэлас” устидан ғалаба қозонди. “Ноттингем Форест” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди ва 3 мағлубиятга учради: "Фулхэм" билан меҳмонда 2:1 ва икки марта "Манчестер Сити"га. Аввалига ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди (Премьер-лиганинг 19-тури), кейин эса сафарда 4:0 (Англия кубоги).
"Ливерпуль" ҳам йилни яхши бошлагани йўқ,улар 4 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди ва фақат бир марта "Вулверхэмптон"га қарши сафарда 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунгача Премьер-лигада "Брентфорд"дан 3:1 (19-тур) ва "Брайтон"дан 3:0 (20-тур) ҳисобида сафарда 2 та мағлубият қайд этди.
Жамоанинг сўнгги муваффақиятсизликлари уни Премьер-лигада 9-ўринга тушириб юборди. Ўтказилган 18 учрашувдан сўнг Клопп шогирдларида 28 очко бор.
Жароҳатлар
Турнир жадвалидан ташқари, жароҳат олган футболчилар сони бўйича ҳам жамоаларда тенглик бордек.
“Қизиллар”га ҳали ҳам Виржил ван Дейк, Луиз Диас, Диого Жота, Артур Мело ва Роберто Фирмино ёрдам бера олишмаяпти. Жароҳатдан кейин Дарвин Нуньес машғулотларга қайтди.
“Кўклар”да жароҳат олганлар билан вазият бундан ҳам ёмонроқ.
Жамоа лазаретида Рис Жеймс, Бен Чилуэлл, Нголо Канте, Денис Закария, Уэсли Фофана, Раҳим Стерлинг, Кристиан Пулишич, Эдуард Менди, Армандо Броя бор.
Жоау Феликс "Фулхэм"га қарши ўйинда олган қизил карточкаси туфайли ўйинни ўтказиб юборади.
Мураббийларнинг қарама-қаршилиги
Юрген Клопп ва Грем Поттер бош мураббий сифатида бир-бирига қарши 6 та ўйин ўтказишган. Немис мураббийи 3 ўйинда ғалаба қозонган бўлса, англияликнинг ҳисобида 1 та ғалаба бор, 2 ўйин дуранг билан якунланган.
Таҳминий таркиблар
Юрген Клопп "Бўрилар"га қарши такрорий ўйинда асосий таркибнинг кўплаб футболчиларига дам берди. Бунинг эвазига баъзи захира ўйинчилари ўзларининг энг яхши томонларини кўрсатишга муваффақ бўлишди ва энди бош мураббийнинг олдида асосий таркибга ким муносиб, деган савол турибди.
Ярим ҳимоя чизиғи мавсумнинг кўп қисмида "Ливерпуль" учун муаммоли позиция бўлиб келган. Айни дамда Тиаго майдонга тушиши керак.
Клопп "Бўрилар"га қарши ўйинда яхши кўринган ярим ҳимоячилар учлиги Байтецич - Тиаго – Кейтани танлайдими ёки ҳаммага таниш учликни Фабино - Тиаго - Хендерсон қайтарадими - бу сирлигича қолмоқда.