"Вулверхэмптон" ҳимоячи Крейг Доусон билан шартнома имзолади.
Шартнома 2,5 йилга мўлжалланган. Футболчи 15-рақамли либосда ҳаракат қилади. Доусон аввал ҳам 2019 йилдан 2021 йилгача "бўрилар" сафида ўйнаган.
Жорий мавсумда 32 ёшли англиялик футболчи “Вест Хэм” сафида барча турнирлар доирасида 13 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
"Вулверхэмптон" 19 турдан кейин 17 очко тўплаган ҳолда Премьер-лигада 17-ўринда бормоқда.













