"Барселона" бош мураббийи Хави Мемфис Депайнинг "Атлетико Мадрид"га ўтиши тафсилотларини ошкор қилди.
"Депай "Атлетико"дан таклиф олганидан кейин кетишга рухсат беришни сўради. У "Барселона"да ўзини ноқулай ҳис қилаётган эди. Вазиятдан барчамиз ғалаба қозондик. Кўрамиз, ким биландир шартнома имзолай оламизми, лекин биз молиявий фейр-плей қоидаларини ёдда тутишимиз керак", - дея Хавидан иқтибос келтиради Sky Sports.
Депай "Атлетико Мадрид" билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. 28 ёшли нидерландиялик футболчи Мадрид клуби сафида Испания чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Вальядолид”га (3:0) қарши ўйинда дебют қилди.
"Атлетико" 31 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.