Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Янги давр Холанд-Мбаппе қарама-қаршилигидан иборат бўлмайди!

Баҳо:
+ | -

Месси ва Роналдунинг рақобатидан кейин Холанд - Мбаппе қарама-қаршилиги бошланади, деб кўп ўқиб келаман. Аммо унча қўшилмаган бўлардим.

Икки футболчининг рақобати футболда бўлиши шарт бўлган нарса эмас, Месси - Роналду давригача бўлмаган ҳам. Бу худди, бир пайтлар Миржалол Қосимовдан кейин ўрнига ким бўлади, деб қайғурганимизга ўхшайди - миллий жамоамизда доим марказда тўп суриб, майдонни яхши кўра оладиган ақлли диспетчер бўлиши шарт деб ўйлаганмиз. Аслида унинг вазифасини бир неча футболчиларга тақсимлаб юборса бўлишини кўрдик ҳам.

Ҳа, Мбаппе ҳам, Ҳоланд ҳам жуда кўп гол уради, Месси ва Роналду ҳам шундай эди. Аммо биласизми, Месси ва Роналду гол-машинаси бўлишдан ташқари, чинакам «game changer» эдиларки, голлар уларни солиштириш учун қўшимча факторлардан бири эди холос. Дунё футболида икки бомбардирнинг кўп гол уриши ўша даражадаги яна бир буюк рақобатга етмайди, ишонаверинг. Мбаппе қисман, айниқса Холанд барибир, жамоадошларига ва қулай шароитга  ўйлаганимиздан кўпроқ мухтож эканига ишонаман.

Ўйлайманки, албатта, умид ҳам қиламанки, янги давр икки футболчининг рақобатидан ранг-барангроқ, айниқса мураббийларнинг тактик инновациялари билан ҳайрон қолдирувчи давр бўлади. Шундай даврки, баъзи мураббийлик қарорлари ва шароитлар ёрдамида нафақат ғайритабиий истеъдод ёки меҳнат, балким мукаммал уқув ёрдамида ҳам катта футболчи бўла олишни намойиш қилиб беради.

Ҳендерсон, Жака каби ўртамиёна бўлиб келган футболчиларнинг мос шартлар остида энг топ даражадаги футболчиларга айлана олганликлари аслида, келажак ҳақида Ҳоланд ва Мбаппедан кўра кўпроқ башорат бераётгандек.

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 06:20, 25.01.2023.
Ўқилди: 4610 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.