"МЮ" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа футболчиси Маркус Рэшфорд ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Менимча, у "МЮ"нинг қандай клуб эканини яхши билади. Бу жамоадаги ички муҳит ўзгарган ва бу Рэшфордга яхши таъсир қилмоқда. Айта оламанки, "МЮ" унга муҳтож ва энг яхши жой ҳам у учун шу ер. Рэшфорд ўйинларининг ўзгариши замирида унинг катта меҳнати ётибди".
25 ёшли ҳужумчига "ПСЖ" қизиқиш билдираётган эди.