Франция терма жамоаси билан 1998 йили жаҳон чемпиони бўлган Эммануэль Пети Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ва унинг собиқ жамоадошлари билан муносабатлари ҳақида гапирди.
"Дешам ким билан яхши муносабатда? Билмайман. 1998 йилги Франция терма жамоаси футболчилари у билан узоқ вақтдан бери мулоқот қилишмайди. Дешам Марсель Десайи билан мулоқот қиладими? Эҳтимол, менда аниқ маълумот йўқ. Лекин у биз билан алоқа ўрнатмаган ва бу ўзаро. Ҳақиқатни айтмай, жим туришдан чарчадик. Биз ҳеч нарса дей олмайдиган дунёда яшаяпмиз. Хўш, Дешам ким билан гаплашмоқда? Ҳеч ким билан. Ҳаммаси шу", - деди Пети RMC Sport билан суҳбатда.
7 январь куни Дидье Дешам Франция билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. Мутахассис раҳбарлигида терма жамоа 2018 йилда жаҳон чемпиони бўлди ва 2022 йилги жаҳон чемпионати кумуш медалларини қўлга киритди.