Журналист Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқда хабар беришича, ҳужумчи Эрик-Максим Шупо-Мотинг "Бавария" билан шартномасини 2024 йилнинг ёзига қадар узайтиради.
Манбага кўра, янги шартномага кўра, Шупо-Мотингнинг маоши бонуслар билан бирга йилига 10 миллион еврони ташкил қилади.
Жорий мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.