Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

"Манчестер Юнайтед" сафида "кайфият қотиллари" бўлган 3 футболчини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Инглиз ОАВларининг ёзишича, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Ральф Рангник бир неча ой олдин клубнинг кийиниш хонасидаги муҳитни бузадиган учта футболчи номини айтган.

Рангник Оле-Гуннар Сульшер истефога чиқарилганидан сўнг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлди, немис 21/22 мавсум якунлангач, бу лавозимни тарк этиши ва клуб маслаҳатчиси бўлиши тахмин қилинганди.

Рангник ўзининг янги ролига тайёргарлик кўриш учун клуб бошлиқлари учун жамоа ҳисоботини тузди. Бу қисман "Юнайтед" 10 та янги ўйинчи, жумладан Эрлинг Холанд ва Кристофер Нкунку билан шартнома имзолаши кераклигини айтди.

Бундан ташқари, рўйхатда, Рангникнинг сўзларига кўра, шерикларга ҳаддан ташқари таъсир ўтказган ва кийиниш хонасидаги муҳитни бузган клуб футболчиларининг номлари ҳам бор эди.

Улардан иккитаси ҳозир жамоада йўқ - булар ёзда "Ювентус" ва "Валенсия"га эркин агент сифатида кетган Поль Погба ва Эдинсон Кавани.

Рангник хайрлашмоқчи бўлган яна бир футболчи - Энтони Марсьяль. Ўша қишда у "Севилья"га ижарага ўтди, бироқ ёзда "Олд Траффорд"га қайтди ва ҳозирда Премьер-лигада 3 та гол уриб, таркибдан жой олиш учун курашмоқда.

Киритилди: 23:40, 26.01.2023.
Ўқилди: 4920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.