Cadena CER хабарига кўра, "Барселона" клубнинг "Barca TV" канали ҳуқуқларини сотишни кўриб чиқмоқда.
Испаниядаги қаттиқ молиявий фейр-плей чекловлари туфайли клуб молиявий аҳволини яхшилаш ва маош чегарасини ошириш учун янги даромад манбасини топиши керак.
Канал ҳар йили клубга 6 миллион еврога тушади, зарар кўрувчи актив бўлиб, унинг тўлиқ ёки қисман сотилиши кейинги мавсумда маошлар миқдорининг ошишига бевосита таъсир қилади.