Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

Бокс афсонаси Майк Тайсон 90 йилларда жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

Бокснинг оғир вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони Майк Тайсон ўтган асрнинг 90 йиллари бошида Нью-Йоркнинг Олбани шаҳрида содир бўлган жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Суддан исми сир бўлиб қолишини сўраган аёл собиқ боксчи уни лимузинда зўрлагани ва шундан сўнг йиллар давомида жисмоний ва руҳий қийналиб келгани учун 5 миллион доллар товон талаб қилмоқда. Аёлнинг кўрсатмасида зўравонликнинг аниқ санаси кўрсатилмаган ва ўша пайтда полицияга мурожаат қилган ё қилмагани ҳам номаълум.

Даъво Нью-Йорк штатидаги жинсий зўравонлик қурбонлари тўғрисидаги қонунга биноан қўзғатилган бўлиб, у жабрланувчиларга йиллар, ҳатто ўн йиллар олдин содир бўлган зўравонлик учун даъво аризалари топширишга муҳлат беради.

56 ёшли Тайсоннинг ўзи ҳам, унинг вакиллари ҳам бу иддаолар ва судга даъво аризаси киритилгани бўйича муносабат билдирмаган.

Жабрланувчининг адвокати Даррен Сейлбек судга алоҳида ҳужжатда унинг идораси даъволарни текширганини ва уларни “ўта ишончли” деб топгани учун матбуотга энди иш бўйича изоҳ бера олмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон 1992 йилнинг февралида гўзаллик танлови иштирокчиси Дезир Вашингтонга жинсий зўравонлик қилгани учун 3 йил қамоқда ўтирган эди. Шунингдек, унинг собиқ рафиқаси Робин Гивенс ажралиш тўғрисидаги ҳужжатларда Майк асоссиз тарзда тажовуз ва зўравонлик қилганини кўрсатиб ўтганди.

2022 йилнинг ёзида худди шундай айбловлар бошқа бир машҳур америкалик оғир вазн тоифаси вакили Жорж Форманга ҳам қўйилган эди. Икки нафар аёл 74 ёшли боксчини ўтган асрнинг 70 йилларида уларга нисбатан жинсий зўравонликда айблаганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:00, 27.01.2023.
Ўқилди: 1926 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик