Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Лукаку ёзда яна АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" ёзги трансфер ойнасида "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку учун таклиф билан чиқиши мумкин, деб хабар беради Calciomercato.

"Интер" бельгиялик футболчининг мунтазам жароҳатлари туфайли 29 ёшли ҳужумчининг ижара муддатини узайтириш ғоясидан воз кечиши мумкин.

2022/23 йилги мавсумда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Ромелу Лукаку барча мусобақаларда "Интер"нинг атиги 7 та ўйинида қатнашиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Олдинроқ Милан клуби "Челси" билан ижара муддатини узайтириш борасида музокараларни бошлагани, аммо Лондон клуби ижара эвазига 8 миллион евро ишлаб олмоқчи, шунингдек, яна 3 миллион бонус белгиламоқчи. Шу билан бирга, “нерадзуррилар” футболчининг йиллик маошининг 12 миллион евродан 8,5 миллонини ўз зиммасига олиши керак.

"Ньюкасл" Лукакуни клуб учун тўғри келадиган ҳужумчиси деб ҳисоблайди ва "Челси"нинг молиявий эҳтиёжларини қондиришга тайёр.

Лукакунинг "кўклар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21:18, 28.01.2023.
Ўқилди: 2085 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.