"Севилья" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши ўйинда иштирок этди. Бу хорватиялик ярим ҳимоячи учун "Севилья"даги фаолиятидаги 204-ўйин бўлди.
Ракитич ушбу жамоа таркибида ўйинларда бразилиялик Ренатога етиб олди ва хорижликлар ўртасидаги ўйинларда у билан "Севилья" тарихида учинчи ўринни бўлишиб турибди.
Фақат малилик Фредерик Кануте (209) ва парагвайлик Игнасио Ачукарро (240) клуб учун кўпроқ учрашув ўтказган.