"Бавария" футболчиси Серж Гнабри дам олиш кунларини ўзгача тарзда ўтказишга қарор қилди. У Парижга борди ва у ерда нафис костюмда камералар олдида намоён бўлди.
Аммо, клубда Гнабрининг бу ҳаракатлари қадрланмади. Сержни Германияга қайтиши биланоқ,клуб раҳбарлари у билан жиддий тарзда гаплашиб олишди. Нагельсманн эса уни “Айнтрахт” билан ўйинда асосий таркибдаги жойидан маҳрум қилди.