Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Одион Игало: «Ал-Ҳилол» ушбу турнирда ғалаба қозониши мумкин»

Баҳо:
+ | -

2018 йилнинг 26 июнь оқшомида Нигария Месси бошчилигидаги Аргентина термаси билан (1:2) ЖЧ-2018 «плей-офф» босқичи йўлланмаси учун Санкт-Петербургда катта жангга киришганди.

 Агарда Одион Игало ўта қулай ваятларидан унумли фойдаланганида африкаликлар кейинги раунд масаласини ҳал этишармиди... Ҳа, Игало ўша ўйиндан кейин анча вақт «Крестовский» стадионини тарк этмаганди. У Қатар-2022 мундиали ҳақидаги ўйлари билан банд эди, ваҳоланки ҳужумчи ўшанда 33 ёшда бўлишини ҳам биларди. Лекин лагослик футболчи ЖЧ-2022 йўлланмаси учун «плей-офф»да азалий рақиб - Ганага меҳмонда аламли тарзда ютқазган Нигерия жамоасининг бир қисми эди. Шунга қарамай, Игало Қатарга икки йил олдин қадам босмаган мамлакатни иштиёқ билан қўллаб-қувватлаш учун йўл олди. «Ал-Шабоб»даги сермаҳсул фаолиятидан сўнг, Игало Ар-Риёдни кесиб ўтди ва 2021 йилнинг январида - БААда бўлиб ўтадиган 2021 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги дебютидан бир неча кун олдин «Ал-Ҳилол»га қўшилди. Бу футболчи ва Саудия Арабистонининг суперкучи ўртасидаги ишқий муносабатларнинг бошланиши эди. ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида Игало «Ал-Ҳилол»нинг Марокашда ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧ кубогини қўлга киритиш учун «Фламенго» ва «Реал» каби жамоаларни мағлуб этиш истаги, клуби мухлисларининг иштиёқи, Салим ал Давсари, Карим Бензема ва Килиан Мбаппега қойил қолишини айтиб берди.

- Ўтган йили клублар ўртасидаги ЖЧга бир неча кун қолганида тўсатдан «Ал-Ҳилол» сафига қўшилгандингиз...

- Уларнинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишлари жуда яхши бўлди, чунки буни жуда хоҳлаганман. «Ал-Ҳилол» сафига қўшилганимдан хурсанд бўлдим. Жуда зўр бўлди. Ўша турнирнинг ҳар бир қисмидан завқ олдим. «Челси» каби катта жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин бўлса-да, хурсанд бўлдим. Бу мен ва жамоа учун ажойиб тажриба бўлди.

- «Ал-Ҳилол»нинг ўша кампаниясини қандай баҳолайсиз?

- Турнир жуда яхши ўтди. «Челси»га қарши ўйнаганимизда, осон бўлмаслигини билардик, лекин ўша куни боримизни бердик. Биринчи дақиқадан финал ҳужтагигача курашдик. Афсуски, мағлуб бўлдик, лекин ўша ўйинда қилган ишимиздан жуда хурсанд бўлдик.

- ОФК бўлажак чемпионатда ҳам Осиё шарафини «Ал-Ҳилол» ҳимоя қилишини эълон қилганида қандай ҳиссиётгар кечирдингиз?

- Мен жуда хурсанд бўлдим. Биз қарорни интиқлик билан кутдик, умид қилдик. Марокашда катта ўйинлар бўлишини билардик, шунинг учун жуда ҳаяжондамиз ва буни интиқлик билан кутамиз. Катта жамоаларга қарши бундай ўйинларда ўйнаш ҳар доим катта шараф. Шундай экан, биз қаттиқ меҳнат қиламиз ва турнирни интиқлик билан кутамиз. Бундай мусобақалардаги муҳит ҳар доим бошқача бўлиб, Марокаш ЖЧда нима қилганини ҳисобга олсак, ўйинларга кўп одамлар келади. Булар катта жамоалар, бу Марокаш учун жуда муҳим бўлади ва биз унинг бир қисми бўлганимиздан жуда хурсандмиз.

- «Ал-Ҳилол»нинг турнирдаги мақсади нима?

(Кулади) Бу жуда катта амбицияли клуб. Улар мағлубиятни тушунмайдилар. Мен жамоага қўшилганимдан бери ҳар бир турнирга ғалаба қозониш учун борамиз. Биз ўйнаган ҳар бир ўйин худди охирига ўхшайди. «Ал-Ҳилол» либосини кийсангиз, доим ғалаба қозонишингиз керак. Биз ҳар бир соврин ортидан боришни истаймиз. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам худди шундай.

- Хўш, «Ал-Ҳилол»нинг «Фламенго» ва «Реал»ни мағлуб эта олишига ишончингиз комилми?

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сиз ҳозир нима бўлишини башорат қила олмайсиз. Майдонда тинмай меҳнат қилиб, кураш олиб борсангиз, ҳамма нарсага эриша оласиз. Масалан, Марокашнинг ЖЧдаги иштирокига қаранг, уларга ҳеч ким ишонишмаганди. Лекин улар ярим финалга қадар етиб боришди ва ҳатто финалга чиқиши ҳам мумкин эди. Ишонаманки, «Ал-Ҳилол» курашиб, финалгача етиб, ғалаба қозониши мумкин, чунки футболда ўзингга ишониб, меҳнат қилсанг ҳамма нарсага эришиш мумкин.

- Марокашда буюк 9 рақамини учратишингиз мумкин. Карим Бензема ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мен учун у, ҳозирда дунёдаги энг яхши ҳужумчи. Сўнгги икки йиллик фаолиятига ақл бовар қилмайди. Мен унинг совринларни олаётганидан жуда хурсандман.

- «Ал-Ҳилол»га ўтганингиздан бери жамоадошларингиздан қайси бири сизда кўпроқ таассурот қолдирди?

- Жамоамизда чиндан ҳам яхши ўйинчилар кўп, лекин жаҳон чемпионатида иштирок этган айрим футболчиларимизни алоҳида таъкидлашни истардим. Салим ал Давсари - Осиёнинг энг яхши футболчиларидан бири, Салмон ал Фараж - сардор.

- Саудия Арабистонининг Қатардаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Мен ҳам ўша ерда эдим. Саудия Арабистонининг барча ўйинларини томоша қилиш учун Қатарга бордим. Клубимдан ЖЧда Саудия Арабистони шарафини ҳимоя қилган 12 нафар футболчи бор, шунинг учун у ерда бўлишим керак эди. Мен уларни чинакамига қўллаб-қувватладим. Аргентинани мағлуб этишгани ва икки жамоадошим гол урганини кўрганимга ақл бовар қилмайди. Бу улар учун ҳам, мен учун ҳам ҳақиқий қувончли лаҳза бўлди. Афсуски, кейинги босқичга чиқа олишмади, лекин менимча, улар жуда яхши ўйнади.

- Саудия Арабистонидан ташқари ЖЧ ҳақида қандай умумий фикрдасиз?

- Бу мен кўрган энг яхши мундиаллардан бири эди. Кўплаб жамоалар яхши ўйин кўрсатишди. Месси ҳар доим хоҳлаган нарсасини қилди. Мбаппе, ёш йигит борини берди, афсуски, ЖЧда ғалаба қозона олмади. Мбаппега жуда қойил қолдим. Ва Марокаш ажойиб эди, албатта. Биз улардан илҳом олдик. Агар Марокаш буни уддалай олса, албатта «Ал-Ҳилол» ҳам уддалай олади. Аутсайдер деб аталган кўплаб жамоалар кутилмаган ҳодисалар келтирди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида катта жамоаларга қарши ҳам шундай қилишимиз мумкинлигини биламиз.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:30, 30.01.2023.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.